loader
Foto

АҚШнинг шарқий Суриядаги базаси РЭБ комплекси томонидан тулиқ ўчирилмоқда

Айни пайтда Американинг Эт-Танф зонасидаги ҳарбий базаси ҳудудида деярли барча радиолокация станциялари, ҳаво мудофаа тизимлари, сунъий йўлдош алоқаси ва глобал позиция тизими бостирилгани маълум.

Гап етарли даражада кучли бўлган радиоэлектрон кураш тизими ҳақида боряпти. «Ўлик ҳудуд» радиуси 120-150 км атрофида бўлиб, нафақат Сурия, балки қўшни Иордания ва Ироқ ҳудудларининг бир қисмини ҳам қамраб олади.

Мутахассислар шунга эътибор қаратдики, Эт-Танф зонасида мобил ва сунъий йўлдош алоқаси билан мунтазам узилишлар рўй беряпти. Бунда Эт-Танф зонаси узра GPS воситалари ва сунъий йўлдош билан бевосита ахборот алмашиниш билан боғлиқ қатор электрон тизимлар амалда ишламаяпти. Бу бошқа нарсалар билан бир қаторда, махсус хизматларнинг маълумотларида кўрсатилганидек, самолётларни ушбу минтақа устидан кузатиш имкони йўқлигидан далолат беради.

Таҳлилчилар радиоэлектрон бостириш воситаларидан фойдаланиш АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар учун бир нечта космик аппаратлар билан алоқа қилиши шарт бўлган дронлар ва F-35 қирувчиларидан фойдаланишда жуда жиддий тўсиқлар яратаётганига эътибор қаратмоқдалар.