loader
Foto

Хитой космик робот-диверсантларни ишлаб чиқармоқда

Хунан мудофаа политехника институти профессори Сунь Юньчжун айтишича: «Сунъий йўлдошни бўлакларга бўлиб ташлаш ўрнига, махсус қурилма сунъий йўлдошни шундай тарзда шикастлаши мумкин-ки, у шунчаки бузилгандай кўринади».

Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, 3.5 кг оғирликдаги робот-диверсант сунъий йўлдош двигатели учун анъанавий соплодан фарқ қилмайдиган кўринади, лекин ичида кичик портловчи қурилма бўлади. Бу сездирмасдан сунъий йўлдошга бириктирилади, ва кейин, буйруқ олгач, таймер орқали ёки двигател фаоллаштирилган бўлса, у портлайди ва сунъий йўлдошни ишдан чикаради. Бунда четдан қараганда ташқи аралашиш сезилмай қолади.

Хитойликлар биринчи бор сунъий йўлдошга қарши қуролни 2007 йил синаб кўрганди ва шундан бери улар яқин ер орбитасида душман объектларига ҳужум қилишда ўз имкониятларини яхшиламоқда.