loader
Foto

Татаристон исмоилоғачилари «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт» челленжини эълон қилди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рабиул-аввал ойида таваллуд топган. Унинг туғилган санасини мусулмонлар Мавлид ан-Наби деб аташади ва бир ой давомида нишонлашади. Шу муносабат билан Татаристон Республикаси мусулмонлар диний идораси флешмобга қўшилиш ва ижтимоий тармоқларда севимли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтиш  ва #скажисалаватпророку хэштеги остида жойлаштиришга чақирди.

Ушбу челленжни очиқ деб эълон қилган Татаристон муфтийси, исмоилоғачи тариқат вакили  Камил хазрат Самигуллин шахсий саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: Ҳадисга кўра: "Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)". (Шу маънодаги ҳадисни келтирган)

Шундай экан, бу ойни тўғри ўтказайлик: ҳар куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтайлик».

Ҳазрат барча хоҳловчиларни иштирок этиш ва челленжни бошқа фойдаланувчиларга етказишга чақирамиз. Челленжга исталган киши қўшилиши мумкин. Бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга #скажисалаватпророку хэштеги билан салавот айтилган фото ёки видео жойлаштириш керак.