loader
Foto

Журналистлар Хитой масжидларининг гумбазлари қаерга йўқолаётганини билишолмади

Хитойнинг Цинхай провинциясида жойлашган Синин шаҳридаги Дунгуан масжиди бу йил ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришларга учради. Тарихий масжид бундан қарийб 700 йил аввал қурилган ва шу вақт мобайнида бир неча марта қайта қурилган бўлса, ўтган асрнинг 90-йилларида бинода янги яшил гумбазлар пайдо бўлган. Бироқ яқинда бу гумбазлар изсиз йўқолди.

 "Ҳукумат масжидларимиз Пекиннинг Тянанмен майдонига ўхшаши учун масжидларимизни «хитойлаштириш» ниятида", - дейди Дунгуан масжидида мевалар сотаётган мусулмон, қатағондан қўрққанлиги учун NRP журналистларга ўзининг исмини айтмаслигини қўшимча қилди.

Свининнинг сўзларига кўра, гумбазларни олиб ташлашдан олдин масжид раиси ва имоми қўлга олинган ва гумбазларни бинодан олиб ташлаш ҳақида битим имзолаганидан кейингина озод этилган. Худди шундай ҳолат шу шаҳардаги Нангуан масжиди билан ҳам рщй берди - унинг оқ гумбази демонтаж қилишдан олдин бамбукли каркас билан ўралган эди. NRP журналистлари масжидларни суратга олишни бошлагач, маҳаллий ҳокимият вакиллари тезда етиб келишди ва суратга олишни тақиқлашди.

 «Маҳаллий аҳоли миш-мишлар тарқатяпти, – деди мухбирларга суратга олишни тақиқлаган эркак, иқтибос келтиради IslamNews сайти NPR га таяниб. – «Дунгуан ва Нангуан масжидларининг гумбазлари сақланиб қолган. Баъзан улар таъмирлаш учун олиб кетилади».