Булғория Ислом академиясида «Россия мусулмонлари илоҳиёт мероси» III Халқаро форуми очилди. Тадбир Волга Булғориясида Ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллигига тайёргарлик кўриш доирасида бўлиб ўтмоқда.
Форумдан мақсад Россия мусулмон халқларининг анъанавий Исломий маънавий қадриятларини асраб-авайлаш, ўрганиш ва ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал қилишда илмий ва эксперт ҳамжамияти, жамоат ва диний арбобларнинг саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлаш, мамлакат Ислом илоҳиёти ва Ислом таълимини ривожлантириш масалалари, замонавий Россия ва дунёдаги глобаллашув шароитида маданий, фуқаролик ва ўзаро мулоқотни мустаҳкамлаш ҳисобланади.
«Россия мусулмонлари илоҳиёт мероси» III Халқаро форуми ишида давлат ҳокимият органлари, мамлакат минтақавий муфтиялари вакиллари, етакчи маҳаллий ва хорижий илоҳиётчи-олимлар, диншунослар, имомлар, жамоат арбоблари, университет профессорлари, талабалар ва ОАВ вакиллари шахс ва онлайн форматида иштирок этади. Ҳаммаси бўлиб Россиянинг 20 минтақаси ҳамда яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан 200 дан ортиқ киши форум меҳмонлари ва маърузачиларига айланади. Фахрий меҳмонлар орасида исмоилоғачи бўлган Татаристон муфтийси Камил ҳазрат Самигуллин ҳам бўлиб, у форумни ялпи мажлисда олқишлади.
Камил хазрат конференция қатнашчиларига ТР МДИ ноширлик бизнесини реклама қилиб, «Ҳузур» ноширлик уйининг серқирра фаолияти ҳақида гапириб берди. Муфтий Форумнинг Қуръоншунослик тадқиқотлари соҳасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратди: муфтият томонидан 2016 йилдан бери Куръоннинг 5 та нашри қайта нашр этилди, Куръон маъноларининг рус ва татр тилларига таржималари тайёрланди (Ушбу таржима россиялик бошқа уламоларнинг қаттиқ танқидларига сабаб бўлди). Татаристон Республикаси МДИ энг сўнгги ютуғи шу номдаги махсус ишлаб чиқилган дизайнерлик компьютер шрифти асосида Қуръоннинг "Қозон Босма" янги нашрини тайёрлаш бўлди.
“Қозон босма” дизайнерлик компьютер шрифти аутентик типографик босма асосида ишлаб чиқилган. Тарихий сиймодаги замонавий компьютер символларидан фойдаланган ҳолда Қуръоннинг «Қозон босма» янги нашри чоп этилиши— Волга Булғориясида Ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллигига тайёргарлик кўриш доирасида ТР МДИ асосий ва йирик ташаббуслариан биридир.
ТР МДИ янгиланган "Қозон Басма" нашрининг электрон версияси қачонлардир бепул мобил дастур сифатида тақдим этилиши ва Россия мусулмонларининг турли минтақавий диний бошқармалари томонидан бепул фойдаланиш учун тақдим этилиши режалаштирилган.