loader
Foto

ИШИД рамзлари сохта бўлиб чиқди

Белиннинг айтишича, пайғамбар Муҳаммаднинг хати Миср жанубида қибтийлар ибодатхоналари кутубхоналарини ўрганаётган француз Этьен Бартелеми томонидан топилган. Бартелемий қимматли қўлёзмаларни сотиб олишга сўнгги пулини сарфлаган ишқибоз бўлиб, бир куни «Муҳаммад» имзоси билан араб ёзувидаги қўлёзмани кўриб қолди. Француз ҳужжатни сотиб олди ва уни текширишга киришди. Унинг ҳайратига, бу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг шахсий муҳри билан қибтийларга Муҳаммад алайҳиссаломнинг мурожаати бўлиб чиқди.

Шундан кейин тадқиқотчилар айнан шу ҳужжат пайғамбар хатининг энг эҳтимолий асл нусхаси, бошқа шунга ўхшаш хатлар эса сохталаштирилган, деган хулосага келдилар. Жумладан, Усмоний Султон томонидан яна бир шунга ўхшаш хат сотиб олинганди. Шарқшунос Гейнрих Флейшернинг фикрича, бу мактубда, ҳатто номларда ҳам грамматик хатолар кўп бўлган ва у Муҳаммад алайҳиссаломга тегишли бўла олмаган. Кейинчалик Усмоний ҳукмдорларда бир нечта шундай мактублар аниқланди ва улар Тўпқапи саройида музей экспонатлари сифатида намойиш этилди, дея хабар беради NewLinesMag.

ИШИД жанггарилари айнан шу ердан, музейда қўйилган сохта хатлардан  ўз рамзларини – араб тилидаги ёзувли қора доирани олган эди. Бироқ, уларнинг айтишича, сўзлар тартиби бузилган.

Кўплаб ислом уламоларининг фикрига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳрининг бошланғич кўриниши қуйидагича бўлган – биринчи сатрда «Муҳаммад» сўзи, иккинчи сатрда «Расул», учинчи сатрда эса «Аллоҳ» сўзи жойлашган. Бироқ, асрлар ўтгач, сўзлар тартиби ўзгарди ва қалбаки хатларда «Аллоҳ» сўзи тепада, «Муҳаммад» эса пастда бўлиб колди. ИШИДчилар айнан шу, муҳрнинг ўзгарган вариантини олган экан.