Хайбатулла Ахундзада «ўзининг жасур аскарлари ва толиблари билан суҳбатлашиш учун» маҳаллий «Ҳакима» мадрасасига ташриф буюрди. Тадбирда хавфсизлик кучайтирилди, расм ва видеолар расман эълон қилинмади. «Толибон»нинг ижтимоий тармокларидаги аккаунтларида Ҳайбатуллоҳ Охундзода нутқининг ўн дақиқалик аудио ёзуви эълон килинди, дея хабар бермоқда ТРТ. Унда жангда ҳалок бўлган толибларга эҳтиром билдирди.
Ҳайбатуллоҳ Охундзода 2016 йилда Ахтар Мансур дрон зарбаси билан ўлдирилгач, «Толибон» етакчисига айланди. У илгари ҳеч қачон оммавий чиқишлар қилмаган ва унинг қаердалиги узоқ вақт номаълум эди. «Толибон»нинг Афғонистондаги ғалабасидан сўнг Қандаҳорга келди.
Ҳозир «Толибон» халқаро ҳамжамият билан алоқалар ўрнатиб, Афғонистонда қонуний ҳокимият сифатида тан олинишига эришмоқчи. Октябр ойида Москвада ўн мамлакатдан келган дипломатлар иштирокида музокаралар ўтказилди. «Толибон» биринчи марта ҳукумат вакиллари сифатида келди.