Рейтингда топ-10 га шунингдек, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам кирди. «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» рейтинги уч йил давомида тузилиб келяпти. Бу йил БААда яшайдиган аёлларнинг 98,5%и тунги пайт ўз ҳудудларида ёлғиз ҳолда ҳам ўзини хавфсиз ҳис қилишини айтган.
Сўров 15 ёшдан катта қизлар ва аёллар ўртасида ўтказилди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, хавфсизлик аёллар ҳаракатчанлигида ҳал килувчи роль ўйнайди ва уларнинг ўз уйидан ташқарида имкониятлар излаш қобилиятига таъсир этади.
Тадқиқотнинг вазифаси - аёллар иш ўринларига тенг киришганда, қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этиш ва низоларни ҳал қилишда иштирок этиш имконига эга бўлганда дунё қандай ўзгараётганини таъкидлашдир.
The National хабар қилишича, 2021 йил июлида БАА Global Finance журнали томонидан тузилган дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.