Кўп йиллик даволаш ўзгарувчан муваффақият билан ўтиб, мана яқинда тухумдон кўчириб ўтказиш масаласи кўтарилди. Европалик шифокорлар бунчалик улуғ ёшда тухумдон кўчириб ўтказиш бўйича операцияни амалга ошириш нафақат бефойда, балки хавфли ҳам деб ҳисоблашди. Шунда турк шифокорлари ишга киришди.
Анатолия – диндор аёл бўлиб, ўғил туғилишини (бу унинг ўн еттинчи фарзанди бўлди!!!) худонинг марҳамати ва инъоми деб ҳисоблайди. Вартаделла ўз касаллигини худонинг берган жазоси деб ҳисобларди, лекин муваффақиятли ўтказилган операциядан сўнг кекса аёлнинг эътиқоди янада кучайди ва у марҳаматли Худога фарзанд кўриш имкониятини қайтаргани учун шукроналар айтди. Ўғил туғилиши унинг англашича – Худонинг иродасини яна бир бор исботлайди!
Анчадан бери бева саналган кекса аёл сперма донорини Интернетдан топди (Бу тарзда фарзандга ота топиш Исломда тақиқланади). 26 яшар эркак католик экан. Диндор аёл учун бу жуда муҳим эди. Анатолия унинг фарзанди католиклар черкови табаррук қилган иттифоқда туғилишини жуда истарди. Ҳомиладор нафақахўр воқеаси ҳақида илк хабарлар бадиий тўқималар элементи бўлган сатирик воқеалар чоп этиладиган World News Daily Report веб-сайтида эълон қилинганди, суратда эса, ижтимоий тармоқларда ёзишганидек, энди туғилган чеварасини қўлида ушлаб турган ўлаётган кампир тасвирланган бўлиши ҳам мумкин. Хуллас, Интернетда кенг тарқалган бу воқеа ҳали ростми ёки ёлғонми аниқ эмас )