loader
Foto

Astroworld фестивалида биологик қурол ёрдамида террористик ҳужум рўй бердими?

Жабрланганлар умумий сони 300 нафарга яқин деб топилди, дастлабки хабарларга кўра, 17 киши шифохонага ётқизилган, шундан сўнг жабрланганларнинг 11 нафарида ЮРАК ТЎХТАШИ рўй берди.

Оломон ичида тиқилинчда қолиш жуда қўрқинчли ҳодиса. Хусусан, СССРда улар ўртоқ Иосифни дафн қилиш учун олиб кетаётганларида, қизил фиръавнни охирги манзилган кузатиб қўйиш учун келган ва қадимий Бобил анъаналарига кўра, кейинги дунёда унга шерик бўлган яна бир неча минг киши тиқилинчда ҳалок бўлди. Бироқ, бундай ҳолларда ўлимнинг асосий сабаби нафас қисилиши ҳисобланади. Рўйхатда иккинчи ўринда турли хил жароҳатлар туради. Аммо юрак тўхташи - бу янгиликдир.

Шундай қилиб, нималар рўй берганини аниқлашгунча, tmz.com журналистлари қуйидагиларни хабар қилди:

Терговга келсак, бизнинг манбаларимиз қурбонларнинг камида биттаси юрак тўхташидан олдин оғизда кўпик пайдо бўлганини кўрсатади – бу фақат тиқилинч ва ур-йиқит бўлмаганига яна бир далил. Хьюстон ҳукумати бугун матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.

Аввалроқ, Тинч океани вақти бўйича тонгги 7:30  Astroworld билан боғлиқ манба TMZ га хабар қилишича, оломон ичида кимдир ақлдан озган ва одамларга қандайдир гиёҳвандлик моддаси кирита бошлаган, бу эса ваҳимага, кейин ўлимга олиб келган. Манбанинг хабар қилишича, ҳукумат юраги тўхтаб қолган одамларга укол қилингани ёки қилинмаганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Бизга айтишларича, ҳалок бўлганлардан бири атиги 10 ёшда бўлган. Манба бу мақсадли йўналтирилган ҳужум бўлган, деб таъкидламоқда. Биз ушбу хабарни тасдиқлай олмадик, аммо манба фестивалдаги асосий шахсидир.

Оғзидан кўпик чиқишидан ташқари, камида битта жабрланувчида талваса ҳам кузатилаган.

Шундай қилиб, ҳеч қандай тиқилинч ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, бу ерда оммавий заҳарланиш бўлганга ўхшайди. Лекин нима билан?

Энг эҳтимоли юқори тахмин бу – қандадир дилерлар бу тадбирга сифатсиз бир гиёҳвандлик моддаси олиб келишган. Кимдир уни сотиб олган ва астрал саёҳатини кейинга қолдирган, кимдир эса дарҳол «дори»ни қабул қилган ва нариги дунёга жўнаган. Бўлиб туради.

Бироқ, бундан атиги бир неча кун один Билл Гейтс  биологик таҳдид ҳақида, кандайдир террорчилар олмлон орасида чечак касалини тарқатиши ёки шунга ўхшаш бошқа теракт содир этиши мумкинлиги ҳақида ҳаммага эслатиб ўтганди. Мана энди, худди буюртма бўйича бўлганидек, Матрицдаги каби ҳақиқий синхронизм.

Хуллас, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.