loader
Foto

Нигерияда 11 млн киши ёрдамга муҳтож

Каллоннинг эслатиб ўтишича, Нигерия терроризм таҳдиди даражаси бўйича дунёда Афғонистон ва Ироқдан кейин учинчи ўринда туради.

«Нигериянинг турли минтақалари хавфсизликка бўлган таҳдидга дуч келяпти. Бу чорвадорлар қабилаларининг фермерларга қарши курашида, «Боко Харам» жангариларининг ҳаракатларида, Нигер дарёси дельтаси ҳудудидаги террористлар ҳаракатларида намоён бўлади. Африкадаги ушбу мамлакатнинг юз минглаб аҳолиси мажбурий кўчкиндиларга айланган», - деди БМТ координатори.

У аср бошидан буён Нигерияда 20 мингдан ортиқ тинч аҳоли «Боко Харам» террорчиларининг қурбонига айланганини эслатди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР