Фрозан Сафи танаси у 20 октябрда йўқолганидан кейин Мозори-Шариф шаҳри ўликхонасида топилди. "Биз уни кийимларидан танидик. Ўқлар унинг юзини таниб бўлмайдиган қилиб ташлаган экан", - деди Сафининг синглиси Рита ва марҳуманинг никоҳ узуклари ва сумкаси йўқолганини қўшимча қилди.
Пайшанба куни «Толибон» хавфсизлик кучлари отиб ўлдирилган икки номаълум аёлнинг жасадларини Балх вилоят касалхонасига етказган. Улар Мозори-Шарифдаги бир уйда икки эркакнинг жасади ёнидан топилган, деди Балх вилоятидаги «Толибон» маъмуриятининг ахборот ва маданият ишлари бўйича директори Забиҳуллоҳ Нуроний уларнинг «шахсий адоват» қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилиб. Унинг сўзларига кўра, полиция ишни тергов қилмоқда.
Бу ўлимлар, мутахассисларнинг фикрига кўра, олдинги режим билан боғлиқ одамлар ўлдирилиши жазосизлик ва қўрқув муҳитини яратган «Толибон» назорати остидаги Афғонистонда хавф-хатарлар туйғуси кенг тарқалганини таъкидлайди. Август ўрталаридан бери афғон аёллари «Толибон»га қарши мунтазам умуммиллий намойишлар ўтказиб, ўз ҳуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилишни талаб қилмоқда.
Қизлар де-факто ўрта мактабга қатнаш, таълим муассасаларида эса спорт билан шуғулланиш ва дарс бериш тақиқланди. Шунингдек, кўпчилик аёллар мамлакатда ижтимоий ходимлар сифатида ишлашига рухсат йўқ, бу эса яқинлашиб келаётган гуманитар фалокатни тезлаштиради. Мамлакатнинг янги ҳукумати фақат эркаклардан иборат.
Маълум бўлишича, октябр ойи охирида Фрозанга аноним рақамдан қўнғироқ қилишган ва у шошилинч равишда "хавфсиз жойга кетиши" айтилган. Унинг Германияга бошпана бериш ҳақидаги аризаси узоқ вақтдан бери кўриб чиқилаётган эди. Синглисининг сўзларига кўра, қиз баъзи ҳужжатларни, жумладан, университет дипломини сумкага солиб, бошига оқ-қора рўмол ташлаб, уйдан чиқиб кетган.
Опа-сингилларнинг отаси, 66 ёшли Абдул Раҳмон Сафининг айтишича, август ва сентябрь ойларида Мозори-Шарифдаги илк фуқаровий намойишлар ташкилотчиси бўлган Фрозаннинг жасади шаҳар яқинидаги чуқурдан топилган ва шифохона ходимлари томонидан "номаълум" деб рўйхатга олинган.
Guardian билан хавфсизлик нуқтаи назаридан фақат исмини айтиб суҳбатлашган яна бир норозилик намойишлари ташкилотчиси Заҳра Мозори-Шарифдаги сўнгги норозилик намойишида Фрозан билан бўлганини айтди. "Менинг WhatsApp аккаунтим бузилди. Ижтимоий тармоқларга киришга журъат этмаяпман", - дейди қиз.