ал-Ватан газетасига берган изоҳларида, «ниқоб – бу маскировка шакли, у жиноятчилар томонидан ҳужум пайти ўз юзини яшириш учун фойдаланилган ҳоллар кўп бўлган».
Ниқоб Мисрда бундан олдин ҳам тақиқланганди. Хусусан, 2009 йил шайх Муҳаммад Саид Тантавий ал-Азҳар университети ётоқхоналари ва дарсларида ниқобни тақиқлаган эди. Кейинроқ ниқоб Қоҳира университетда имтиҳонлар вақтида ҳам тақиқланди. Бироқ 2012 йил таълим вазири ниқобли қизларни имтиҳондан четлатиш адолатдан эмас, улар университет ходималари томонидан текширилгандан сўнг имтиҳон топширишлари анча яхши бўларди, деб айтди.
2018 йил Миср вакиллар Палатаси қатнашчиси Гада Алами жамоат жойларида ниқоб тақишни тақиқлаш ва бу қонунни бузганлик учун жарима солишни таклиф қилганди, лекин бу таклиф ўшанда рад этилган.