loader
Foto

Секс-туристлар табиатдаги “жаннатмакон” жойларни ҳароб қилмоқда

Пляж қўриқхонаси - нотанишлар билан жинсий алоқа қилиш (круизинг) учун машҳур жой  - фақат гейлар ва лесбиянкалар учунгина эмас. Лекин муаммо шундаки, секс-туристлар ноёб ўсимликларни оёқ ости қилишлари ва ҳайвонлар учун хавф туғдирадиган ахлат уюмларини қолдиришларидир, дейди Лас-Палмас де Гран-Канария университети тадқиқотчилари», деб хабар қилади немис таблоиди Bild.

“Фақат 2018 йилнинг май ойида, минглаб сайёҳлар Канар оролида гей-парадни нишонлаганида, ахлат қутилари ўрнатилганига қарамай, тадқиқотчилар 5700 квадрат метрлик қўриқхонадаги 298 та жойда презерватив, пиво шишалари, ахлат ва сигарет қолдиқларини топди».

«Тадқиқот натижаларига кўра, бу жой бегона кўзлардан шунчалик яхши ҳимояланган бўлса, сайёҳлар ўзларини қанчалик ваҳший тутади. Кўпчилик ҳатто ноёб ўсимликларни илдизи билан юлиб ташлашади ёки ўзлари учун кичик севги уяларини қуришади. Натижада ҳайвонларга деярли овқат қолмайди. Бир нечта эчкемар презерватив еб қўйгани учун ўлган», - дейди нашр.

«Ҳатто қумтепанинг қатъий тақиқланган қисмида ҳам тадқиқотчилар сайёҳлар жинсий алоқа қиладиган 56 та жойни топдилар. Маспаломаса сайр қилувчи қумтепалари Европадаги охирги турларидан бири ҳисобланади. Кўчманчи қушлар жанубга учиб кетишдан олдин шу ерда тўхтайди».

«Олимлар фикрига кўра, муаммо «круизинг» да эмас, унинг кўламида: «пляжда жинсий алоқада бўлган бир жуфтлик – бир гап. Аммо ҳар куни бир жойда учрашадиган юзлаб одамлар қумтепаларга зарар етказадилар, бу эса улар устида машиналар ҳаракатланаётганда содир бўладиган зарар билан солиштириш мумкин»,  деб ёзади муаллифлар ўз тадқиқотида.

«Канар ороли ҳукумати мунтазам равишда қумтепаларга тозалаш гуруҳларини жўнатади ва кўплаб меҳмонхона эгалари ўз меҳмонларига экотизим заифлиги ҳақида айтиб беришади. Бироқ, фақат секс-туристларнинг ўзи хатти-ҳаракатларини ўзгартириши мумкин», деб ёзади Bild.

Манба: Bild