loader
Foto

Галактика марказида космик нурларга қарши сирли тўсиқни ким қўйган?

Бизнинг Сомон йўлининг маркази жуда сирли ҳудуддир. Гарчи олимлар у ерда нима борлигини ва нима содир бўлаётганини у ёки бу даражада тасаввур қилсалар ҳам, молекуляр газга бой ва ўзига хос кўк рангга эга бўлган Марказий молекуляр зонанинг (ММЗ) зичлиги шунчалик каттаки, буни барча тўлқин ўрганишни амалга оширишнинг иложи йўқ.  узоқ вақтдан бери ММЗ космик нурларнинг муҳим манбаи, элементар зарралар, протонлар ва электронлардан маҳрум бўлган атом ядроларининг тезлатувчиси бўлиб хизмат қилади, улар кучли магнит майдонлар таъсирида ёруғликка яқин тезликка тезлашади.

Турли хил жисмлар галактика марказида ўта янги юлдуз қолдиқлари ва пулсар шамоллари томонидан қувватланадиган туманликлардан тортиб Сомон йўлининг марказидаги ўта массив қора туйнукгача бўлган космик нурларнинг тезлатувчиси вазифасини бажариши мумкин.

Бундан ташқари, амалий кузатишлар ва компьютер моделларидан келиб чиққан ҳолда, Сомон йўли бўйлаб космик нурларнинг тарқалиши бир хил ва доимий бўлиши керак. Космик нурлар тезлатгичлардан чиқади ва галактик магнит майдон бўйлаб ҳаракатланади, бу ерда улар секинлашиши ва кейин яна тезлашиши мумкин ва космик нурлар денгизи деб номланувчи нарсани чиқаради. Бу назарий жиҳатдан, лекин ...

Ферми космик гамма телескопи билан Сомон йўлини ўрганган астроном Сяоюан Хуан бошчилигидаги Хитой Фанлар академиясининг бир гуруҳ тадқиқотчилари аниқлаганларидек, гамма нурланишининг мавжудлиги кутилганидек, галактика марказининг ўзи, ёки марказ ҳудудида бошқа нарса элементар заррачаларнинг тезлатувчиси бўлиб хизмат қилишини тасдиқлади. Аммо шу билан бирга, олимлар ҳайратда қолдириб, қандайдир кўринмас тўсиқ космик шамолнинг галактика марказига киришига тўсқинлик қилишини аниқладилар.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ММЗдаги космик нурларнинг зичлиги унинг ташқарисидаги космик нурлар денгизининг зичлигидан пастроқ, яъни уларнинг кириб келишига бирор нарса тўсқинлик қилади. Шу нуқтаи назардан, олимлар бир вақтнинг ўзида бир нечта фаразларга эга.

Молекуляр булутлар мураккаб ҳодисалардир: бундай булутнинг зичроқ қисмининг қулаши магнит майдонларнинг сиқилишига олиб келиши мумкин ва бу тўсиқ бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Бошқа бир эхтимол - магнитогидродинамик турбулентлик (бу нима эканлигини тушунтиришга уриниш алоҳида бир мақолага айланиб кетади, шу сабабли кимга қизиқ бўлса, Википедия ёки бошқа манбаларга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз).

Бизнинг қуёш системамизда космик нурлар қуёш шамоли томонидан модуляция қилинади, шунинг учун галактик шамол галактика марказида худди шундай рол ўйнаши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, галактик шамол борлигида космик нурнинг зичлигини ҳисоблаш орқали олимлар гамма нурлари учун натижаларга ўхшаш натижаларга эришдилар.

Тадқиқотчилар тан олишадики, тўсиқ билан боғлиқ жумбоқни ечиш жуда кўп меҳнат, шу жумладан ММЗ нинг батафсил уч ўлчовли моделини яратишни талаб қилади, аммо жавобни олгач, нафақат бизнинг галактикамиз ҳақида, балки бутун оламнинг тамойиллари ҳақида кўп нарсаларни билиб олиш мумкин.

Абу Муслим таржимаси