«Машҳур актер»нинг иштироки туфайли реклама ролиги эълон қилиниши билан бир неча соат ичида беш миллион марта томоша қилинди, бироқ видео остига ёзилган изоҳлар орасида салбий изоҳлар устунлик қилди.
Фойдаланувчилар собиқ имомнинг ҳаракатлари Аллоҳ ва унинг Расули амрларига зид эканлигидан шикоят қилиб, уни бундай видоларга тушмасдан мусулмонларга ўрнак бўлишга чақиришди, деб хабар қилади Gulf News.
Бироқ собиқ имом ўзини йўқотиб қўймади. Ғазабланган сўзларга жавобан ал-Калбаний фойдаланувчиларга бўш келмай: "Нима деб ўйлайсиз, Голливудга борсам арзийдими?", деди.