loader
Foto

Испания Туркия денгиз флоти учун самолёт ташувчи кема қуришда ёрдам таклиф қилмоқда

Порталнинг ёзишича, бу таклифни Испания бош вазири Педро Санчес Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралар чоғида билдирган.

Таъкидланишича, Эрдўған дастлабки розилик берган, шунингдек, Туркия ҳарбий-денгиз кучлари учун янги сув ости кемаларини қуриш масаласини муҳокама қилмоқчи.

Баъзи маълумотларга кўра, испанлар Туркия ҳарбий-денгиз кучлари учун ҳозирда қурилаётган L 400 Anadolu универсал десант кемасидан (УДК) каттароқ самолёт ташувчиси лойиҳасини таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамизки, бу кема қурилиши Туркия ҳудудида олиб борилади, лекин испан кемасозлик компанияси Navantia иштирокида.

28 минг тонна сиғимли ва узунлиги 232 метр бўлган УДК L 400 Anadolu бешинчи авлод F-35B Америка қирувчи самолётларини олиб юриши керак эди, аммо АҚШ ушбу самолётларни етказиб беришдан бош тортганидан кейин Bayraktar TB3 дронлари билан чекланишга тўғри келди.