Реклама материалларида UVision дронлар учун нишон сифатида Россиянинг «Уралвагонзавод» корпорациясида ишлаб чиқариладиган Т-90С танкини эслатиб юборадиган танкдан фойдаланади.
Россиянинг учинчи авлод Т-90 асосий жанговар танки 1993 йилда қабул қилинган. У Т-72Б нинг замонавий версияси бўлиб, Т-80У билан бир қатор умумий хусусиятларга эга.
Компания маълумотларига кўра, HERO қирғин қуроли ўқ-дорилар оиласи махсус талаблар - хусусан, ҳаво платформасидан учириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Муҳим ва мустаҳкамланган нишонларга қарши курашиш учун кучли жанговар каллак билан жиҳозланган, паст акустик, визуал, радар ва термал сигантураларга эга бу тизимлар яширин ёки ҳаракатланувчи объектларни жуда аниқлик билан аниқлаши, кузатиши ва уларга зарба бериши мумкин.
Юқори тезликли транзит парвоз қилувчи HERO тизимлари, бир қатор ҳаво платформаларига мос келиб, модулли ускуналарга эга ва турли хил электрон воситалар, шунингдек, портловчи "зирҳтешар" заряд билан жиҳозланган, бу уларни узоқ масофадаги деярли ҳар қандай ҳужум миссияси учун мос келадиган қилади.
«HERO серияли ўқ-дорилар тизимлари замонавий жанг майдонида ҳарбийларга ноёб қобилиятларни тақдим этади, тактик эшелонларни мисли кўрилмаган аниқликдаги ҳалок қилувчи қобилиятлар билан таъминлайди, датчикдан ўқчига циклни минималлаштиради ва тезкор мустақилликни сақлайди", деди Uvision бош директори, истеъфодаги генерал-майор Ави Мизрахи. — Бу қобилиятлар НАТОнинг асосий ҳарбий кучлари ва бутун дунёдаги бошқа етакчи Uvision мижозлари томонидан жангларда исботланган. «Авраам битими» Uvision ва БАА ҳарбийлари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очади. Биз минтақа эҳтиёжларига жавоб берадиган сўнгги, энг илғор, жангларда синовдан ўтган ўқ-дорилар тизимларини жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Uvision У БААни муҳим бозор деб билади ва биз мамлакатларимиз ўртасидаги янги ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз»