«Афғонистонда сўнгги йилларда барқарор ўсиб бораётган гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш сиёсий режим ўзгаргандан кейин ҳам камаймаганини айтишга мажбурмиз <...> Бундан ташқари, ижтимоий-иқтисодий вазият кескин ёмонлашганини, мамлакатдаги иқтисодий ва гуманитар вазиятни ҳисобга олган ҳолда, афғон гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ хавфлар кўпайиб бормоқда», – иқтибос келтиради ҳужжатдан ТАСС.
Афғонистон ва унинг атрофидаги минтақа хавфсизлигига таҳдидларга, шунингдек, дунёнинг бошқа минтақаларига прогноз қилинаётган таҳдидларга қарши туриш ўз вақтида, жумладан, ташқи ҳамкорлар томонидан жавоб чораларини кўришни талаб қилади, деди Россия томони вакиллари. Таъкидланганидек, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилишнинг янада ўсиши катализаторларидан бири коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироз бўлди.