loader
Foto

Чеченистон қорбобонинг ташрифига тайёрланяпти

Эртак қаҳрамони бешинчи декабр куни мамлакат бўйлаб саёҳатга йўл олади. Қорбобо бир шаҳардан бошқасига темир йўл орқали ҳаракат қилади, бунинг учун махсус поезд ажратилган.

Умумий ҳисобда экспресс-поезд 13 минг километр масофани босиб ўтади ва мамлакат бўйлаб 36 та шаҳарда тўхталади.

Бекатлар давомида хоҳлаган киши қорбобо билан суратга тушиши мумкин бўлади. Поезд ичида ташкил этиладиган байрам тадбирларига ўтиш чипталар орқали амалга оширилади.