«Толибон» маъмурияти раҳбари ўз нутқида ҳаракатнинг АҚШ билан кураши, мамлакатдаги қашшоқлик, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа давлатлар билан алоқалар каби қатор масалаларга тўхталди.
Молия-иқтисодий муаммолар ҳақида гапирар экан, мулла Охунд улар Афғонистонда аввал ҳам бўлганлигини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, Марказий банк активларини музлатиш мамлакатдаги иқтисодий инқирозни бартараф этишга ёрдам беради.
У, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиришга чақирди.
Мулла Охунд ҳукумат таркибини шарҳлар экан, у аввалгисидан кўра кўпроқ инклюзив эканлигини айтди, чунки унинг сўзларига кўра, собиқ Афғонистон маъмурияти даврида ҳокимият чекланган миқдордаги одамлар қўлида бўлган.
Аёллар ҳуқуқлари масаласида у «Толибон» ҳозирда қизларнинг таълим олиш имкониятларини яхшилаш устида иш олиб бораётганини айтди.
Бундан ташқари, у Афғонистоннинг янги ҳукумати барча давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатишни исташини ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш ниятида эмаслигини таъкидлади.