Россия давлат раҳбарининг таъкидлашча, ҳозир де-факто бу мамлакатда ҳокимият тепасида турган «Толибон» фаолиятини муҳокама қилиш вақти эмас.
Путин Афғонистондан Ғарб давлатлари, асосан АҚШ банклари томонидан блокировка қилиб қўйилган ҳисобрқамларни очишни устувор вазифа деб атади.
Унинг таъкидлашича, афғон халқи ҳеч бўлмаганда асосий нарсаларни, жумладан, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар сотиб олиш ва болаларни қўллаб-қувватлашни ҳал қила олиши керак.
"Ахир, буларнинг барчасини мақсадли тарзда очиш мумкин. Бу қурол учун ишлатилмайди", деди Россия президенти.