Келиб чиқиши доғистонлик бўлган Макка Кебедова ёш дизайнерларнинг конкурсдан ташқари намойиши доирасида ўзининг Onnako брендини тақди этиб, FASHION AWARDS мукофотига сазовор бўлди.
Дизайнер тўплами оқшом учун ва кундалик услубда тақдим этилди. Табиий матолар, ноодатий дизайн ва энг яхши сифат образга назокат бахш этади. Ҳар бир деталга, ҳар бир маҳсулотга эътибор қаратилди. Шу билан бир вақтда, анъанавий услубда яратилган либослар бемазалик билан чегарадош очиқ либослар устунлик қилган бир пайтда алоҳида ажралиб турди.
Таъкидлаш жоизки, бу Кебедованинг бундай кўламли лойиҳалардаги илк иштирокидир.