loader
Foto

Муҳаммад Салоҳнинг рафиқаси унинг ўрнига нуфузли футбол мукофотини қабул қилди

Тақдирлаш маросимига у рафиқаси Мэгги Садик билан бирга ташриф буюрди. Унинг мукофотни қабул қилиш вақти келгач, Муҳаммад рафиқасини ўрнидан туриш ва унинг ўрнига саҳнага чиқишни сўради. Ҳижоли ва камтарона либосдаги муслима подиумга кўтарилди ва унга «Golden Foot» топширилди.

Салоҳ ўша пайтда томошабинлар залида эди.  Машҳур спортчининг ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг овоза бўлди ва ижобий реакцияга эга бўлди. Кўпчилик Салаҳни хотинига нисбатан ҳурматли муносабати учун мақтади.

Golden Foot – ҳар йили 28 ёшдан ошган футболчилар оладиган мукофот. У мукофот бир футолчига икки марта берилмайди. Яъни у ўйинчи ушбу мукофотни иккинчи марта қўлга кирита олмаслигини англатади. Мукофот алоҳида тарзда ва жамоа таркибида футболга сезиларли ҳисса қўшган ўйинчилар учун мулжалланган. «Ливерпул»нинг 11-рақамли ўйинчиси ушбу мукофотни  қўлга киритган биринчи араб футболчисидир.