loader
Foto

Толибларнинг "Аёллар ҳуқуқлари" ҳақидаги янги фармони

1 - Вояга етган қизларнинг никоҳи ўзининг розилиги билан бўлиши шарт

2 - Аёл киши мулк эмас, уни пул учун бирор кишига никоҳлаб беришлик тақиқланади!

3 - Эри вафот этиб шаръий иддасини ўтказгандан кейин унинг на укаси, на бошқа бир яқинлари уни эрга тегишга мажбурлашга ҳаққи йўқ!

4 - Никоҳ вақтида маҳр олишлик аёлларнинг шаръий ҳуқуқидир!

5 - Аёл киши мерос ҳуқуқига ва вафот этган ерининг, болаларининг, отасининг ва бошқа қариндошларининг мол-мулкида белгиланган улушга эга. Ҳеч ким унинг бу ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳаққи йўқ!

6 - Бир нечта аёли бўлган кишилар шариат ҳукми бўйича барча аёлларининг ҳақ-ҳуқуқларини беришга ва улар ўртасида адолат қилишга мажбурдир!

Ушбу қарорларни бажарилиши барча ҳокимлар, қозият ва масъул кишилар томонидан назоратга олинсин.

 Аёлларга зулм қилинмасин, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини инкор этишлик билан Аллоҳнинг ғазаби ва азобига сабаб бўлмасин.