Mash маълумотларига кўра, полиция бошлиқлари тунги зиёфат уюштириб, байрам қилиб ўтирган пайтда 23 ёшдаги чиройли терговчи қиз уларнинг ёдига тушиб қолади. Қизни иш билан боғлиқ айрим жиҳатларни муҳокама қилиш баҳонасида алдаб кабинетга таклиф қилишади.
Ҳақиқатда эса полиция бошлиқлари қиз билан кўнгилхушлик қилишни ният қилган эди, улар тонггача қизни хўрлаб, номусига теккан ва турли кўйларга солишди. Жабрланувчи жим ўтирмади ва дарҳол Тергов Қумитасига ариза билан мурожаат қилди. Тез орада зўравонликда гумон қилинганлар қўлга олинди. Proufu.ru портали маълумотларига кўра, жабрланувчи «Россия гвардиясида юқори мансабда хизмат қиладиган амалдор»нинг қизи экан.