loader
Foto

Си Цзинпин Исломни хитойлаштирмоқчи

Си Цзинпин, Хитой пойтахти Пекинда бўлиб ўтган Дин ишлари бўйича ишчи конференцияда сўзга чиқиб, мамлакатда диний фаолиятни амалдаги режим манфаатларига кўра ташкил этишни мақсад қилганини айтиб ўтди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу баёнотларда Ислом энг кўп нишонга олинган. Маълумки, Исломнинг ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатлари Хитойдаги режимни безовта қилади. Хитой Ислом динини Шарқий Туркистонни мустақил қила оладиган туртки манбаи деб билади. Шунингдек, Хитойда хитойлик мусулмонлар Шарқий Туркистондаги уйғурлардан кўплиги маълум.

Хитойдаги ягона партия бўлган Хитой Коммунистик партияси ва ҳукумат амалдорлари гуруҳига мурожаат қилар экан, Си мамлакатдаги диний эътиқодларни чинакамлаштириб, социалистик жамият билан уйғунликни таъминлашга самарали йўналтириш кераклигини айтди.

Си Цзинпин партия кадрларига мамлакат бошқарувида диний эътиқодларнинг аҳамиятини тушунишни маслаҳат берди ва «Биз Хитой хусусиятларига эга социалистик диний назарияларни қўллаб-қувватлашимиз ва ривожлантиришимиз керак. Динни хитойлаштириш, самарали ҳамда соғлом диний алоқаларни ўрнатиш устувор вазифамиздир», дея таъкидлади.

Си Цзинпиннинг бу баёнотларидан маълум бўлишича, Хитойдаги режим ўз мафкурасига кўра шакллантирилиши мумкин бўлган динларни ўзгартиради, шакллана олмайдиганларни эса ман қилади.