loader
Foto

Қодировнинг 21 яшар қизи «Чеченистон Республикаси одидаги хизматлари учун» медали билан тақдирланди

Чеченистон ҳукумати ва раҳбари маъмурияти бошлиғи Галас Таймасханов ўзининг "Инстаграм" саҳифасида маълум қилишича, 21 яшар Хадича Қодирва мукофотни «мактабгача таълим тизимининг ривожланишига қўшган ҳиссаси» ва «бенуқсон виждонли меҳнати» учун олди.

Хадича Қодирова бир йилдан бери Грозний мактабгача таълим департаментини бошқариб келяпти.

«Ўтган давр мобайнида шаҳарда мактабгача таълим соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй берди», - деб ёзади Таймасханов.

"Грозный Информ" портали маълумотларига кўра, Хадича Қодирова 2000 йил 17 январда туғилган. Аввалроқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари Хадича Қуръонни мактабда ёддан ўргангани ва Ҳофиз унвонини олгани ҳақида ёзганди.

Жорий йилнинг октябр ойида минтақа раҳбарининг яна бир қизи - 22 ёшли Ойиша Қодирова Чеченистон Маданият вазири лавозимига тайинланган эди.

«Ишончим комилки, Чеченистон Республикаси Маданият вазири каби масъул лавозимда Ойиша ўз фаолиятида янада салмоқли натижаларга эришади ва қўйилган вазифаларни муваффақиятли уддалайди», - деб ёзганди ўшанди «Инстаграм»да Республика парламенти спикери Магомед Даудов, Қодировани жияним деб атаб.

Давлат хизматига келгунга қадар Қодирова Firdaws исломий мода уйини бошқарган. Чечен бренди 2009 йил республика раҳбарининг рафиқаси Медни Қодирова томонидан ташкил қилинган, кейин эса бошқарув унниг қизларига ўтган.

Ойиша Рамзан Қодировнинг фарзандларидан биринчи бўлиб раҳбарлик лавозимини эгаллади.

Ноябр ойи охирида Чеченистондаги ўрта мактаб ўқувчилари учун мактаб ўқув дастурига республиканинг биринчи президенти Ахмат Қодиров ҳақидаги "Нур билан ёритилган йўл" номли дарслик киритилди - қўлланма қўшимча материал сифатида 9-11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган.