«Бизда хушхабар бор – 14 декабрдан бошлаб рейсларни тиклаймиз», хабар қилишди авиаташувчининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.
Kam Air вакилининг айтишича, дастлабки босқичда йўловчи авиарейслари ҳафтада икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Ноябрьойининг охирида Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги Kam Air раҳбари Замари Камгарга таяниб, Кобул ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов декабрнинг бошида тикланиши мумкинлигини айтганди.
Камгарга кўра, ҳаво транзити билан боғлиқ муаммо ҳал қилинган.
Бироқ ўшанда Ўзбекистон томони Кобул ва Тошкент ўртасида мунтазам қатновлар қайта бошланиши ҳақида ҳеч нарса билмаслигини билдирган.