loader
Foto

Буюк Британияда B9 витамини соғлиқ учун хавфли эканлиги маълум қилинди

Хабарда таъкидланишича, фолий кислотаси етишмовчилигини ҳис қилмайдиган одамлар айим саратон турлари, масалан, колоректал саратонга чалиниш хавфи камроқ экан. Бунда витамин дозасининг организмда ортиб кетиши саратон ҳужайралари ўсишига хизмат қилади.

Бирмингемдаги Алабама университети профессори, парҳезшунос мутахассис Бет Китчиннинг сўзларига кўра, одамлар кун давомида танага кирадиган фолий кислотаси даражасини кузатиши керак. Унинг айтишича, оптимал доза суткасига 400 микрограмни. Саратон ривожланишининг таҳдиди бу кўрсаткич сезиларли даражада юқорига ёки пастга ўзгарган ҳолатда пайдо бўлади.

Профессорнинг таъкидлашича, таблетка куринишидаги В9 витаминини шифокор тавсиясисиз қабул қилмаслик керак.