Унинг сўзларига кўра, афғон аёллари юзи ва танаси тўлиқ ёпиладиган либос кийиши керак. “Ҳижоб аёллар бутунлай ёпилган бўлиши кераклигини англатади”, -деган Ҳанафий йиғилишда.
Маълумот ўрнида, ҳаракат аъзолари ўртасида аёллар билан боғлиқ масалада келишмовчилик юзага келган эди. Ҳаракатнинг Маданият ва Ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳолат юзасидан маълумот берган.
Унинг сўзларига кўра, ҳаракат томонидан тузилган ҳукумат исломий меъёрлар асосида иш олиб боришни режалаштирган. Бироқ бир қатор масалалар, жумладан, аёллар ҳуқуқи бўйича ҳаракат аъзолари ўртасида зиддият мавжуд. “Ушбу муаммони уламолар ёрдамида ҳал қилиш режалаштирилган”, -дейди Забиҳуллоҳ Мужоҳид. Бу ҳақда “Aamaj News” хабар берди.