loader
Foto

Омикрон штаммининг асосий 5 та белгиси айтилди

Охирги 24 соат ичида Буюк Британияда 54661 та янги COVID ҳолатлари ҳақида хабар берилган ва 38 киши вирус билан касалланганидан кейин вафот этган. Омикрон варианти борасида хавотирлар инфекция юқтириш янги занжирни тўхтатиш учун мўлжалланган янги чекловлар ҳақида миш-мишларга олиб келди.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида COVID-19 анъанавий аломатлари қуйидагича санаб ўтилган:

-юқори ҳарорат

-тўхтовсиз йўтал

-ҳид ёки таъм билишнинг йўқолиши (ўзгариши).

Мана энди, ҳисоботларнинг кўрсатишича, Омикроннинг бешта мустақил аломати бор. Улр қуйидагилар:

-томоқ қичиши (томоқ оғриғидан фарқли равишда)

-қуруқ йўтал

-кучли чарчоқ

-кучсиз мушак оғриқлари

-тунда терлаш

Жанубий Африка тиббиёт уюшмаси раиси ва Omicron COVID штаммини биринчилардан бўлиб гумон қилган доктор Анжелика Кутзи унинг хусусий клиникасида беморларнинг Delta вариантидан фарқ қиладиган аломатларини сезганлигини айтди.

Доктор Кутзи 18 ноябр куни етти нафар беморда "оддий вирусли инфекция билан юқори даражада боғлиқ" кўринадиган турли хил аломатлар пайдо бўлганида, у соғлиқни сақлаш ходимларини "Delta учун мос бўлмаган клиник кўриниш" ҳақида огоҳлантирган.

Унинг сўзларига кўра, беморларида ҳаддан ташқари чарчоқ, енгил мушак оғриғи, томоқ қичиши ва қуруқ йўтал аломатлари бор. Олдинги вариантлардан фарқли ўлароқ, қўшимча қилди у, ушбу штамм таъм ёки ҳидни йўқотмайди.

Жанубий Африка соғлиқни сақлаш  вазирлиги томонидан ўтказилган брифингда шифокор Унбен Пиллэй Омикрон беморлари томонидан билдирилган аломатларни ҳам санаб ўтди. Улар бир хил.



Ўз тарихи давомида инсоният кўп марта охир-оқибат эпидемияга айланган у ёки бу касалликка дуч келган. Ва бу эпидемияларга қарши кураш баъзан жуда қийин бўлган. Масалан, ўрта асрларда вабо пайдо бўлган бутун маҳаллалар тўсиб қўйилган, баъзида бу маҳаллалар у ерда бўлган одамлар билан бирга ёқиб юборилган.

Бугун дунё яна бир эпидемияга дуч келди. Дунё глобал тус олди, шунинг учун эпидемия пандемия деб аталади. Унга қарши кураш ҳам жуда қийин. Ҳозиргача касалланган шаҳарлар, хайриятки, ёқиб юборилмаган, аммо шунга қарамай. Энди, улар туфайли янги чекловлар жорий этилаётган Омикрон белгилари ҳақида ўқир эканмиз, кўп нарса унчалик тушунарли эмас: нима сабабдан?

Одамлар вабо билан касалланганда, улар даҳшатли яралар билан қопланади ва ўлишади, шу сабабли вабонинг олдини олиш учун 10 та укол қилиш ҳам, иқтисодиётни тўхтатиш ҳам, яна кўп нарсалар ҳам қилиш мумкин. Аммо Омикроннинг асосий аломати деб аталадиган кечаси ортиқча терлаш ҳақида гап кетганда, терлашга қарши бундай қаттиқ кураш шубҳали.

У туфайли яна ҳамма нарса ёпиладиган ва одамларга янги «бустер»лар белгиланадиган янги штаммнинг симптоматикаси ҳам тушунарсиз. Агар терлаш Омикроннинг асосий аломати бўлса, унда Омега штамми одамларни қандайдир тарзда баланд овозда ўсиширшга мажбур қилар? Шу сабабдан энди «бустер»ларсиз дўконлар ва жамоат транспортига киритишмайдими? Эҳтимол,  Омега бошқа даҳшатли аломатларга ҳам эга бўлади, биз буни аниқ билмаймиз, лекин воқеалар ривожини кузатиб борамиз.