Амалиётда эса бу оиладаги зўравонлик каби юмшатувчи ҳолатлар суд томонидан эътиборга олинмаслигини англатади.
Эронда ўлим жазоси қўлланишини кузатувчи, Ослода жойлашган Иран Ҳуман Ригҳтс нодавлат ташкилоти маълумотларига кўра, ўз эрини ўлдиргани учун 27 октябрда дорга осилган Сюзан Резайпурнинг турмуш ўртоғи унинг тоғаваччаси ҳам бўлган.
Аёл олти йил қамоқда ўтирди ва қурбоннинг яқин қариндошлари, жумладан, аёлнинг она томонидан тоғаси уни кечиришга рози бўлмагани учун қатл этилди.
Судда Сюзан Резайпур қотиллик содир этилган куни эри қаттиқ маст ҳолатида бўлгани, уни чидаб бўлмас даражада калтаклаганини айтган.
«Ўзимни ҳимоя қилмоқчи бўлдим»
«Қатл этилган аёллар сонининг ўсиши жиддий хавотир уйғотади», дейди Иран Ҳуман Ригҳтс директори Маҳмуд Амирий Могҳаддам.
Ташкилот маълумотларига кўра, фақат шу йилнинг ўзида камида 15 нафар, 2010 йилдан бери эса камида 170 нафар аёл қатл этилган. Маҳмуд Амирий Могҳаддамнинг айтишича, «қасос» халқаро ҳуқуққа мос келмайди, чунки суд қотил оиласи кўрсатмаларини ҳисобга олиши керак бўлсада, жазо тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқини қурбоннинг оиласига беради.
Энг шов-шувли ишлардан бири 26 ёшли Райҳона Жабборийнинг қатл этилиши бўлган. Қиз ўзини зўрлашга уринган собиқ разведка ходимини ўлдиришда айбланган. У 2014 йил октябр ойида дорга осилган.
Райҳона Жабборий айбловга иқрор бўлиш учун қийноққа солинганини айтган. Жабрланувчининг оиласи агар у ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилгани тўғрисидаги гапларидан воз кечмаса, ўлиши кераклигини таъкидлаган.
«Эронда аёлларнинг қатл этилиши сабабларини тушуниш учун айнан партиархат ва дискриминация муҳим аҳамиятга эга. Ахир уларнинг кўпчилиги ўзларини зўрлаш ва калтаклашдан ҳимоя қилишган», дейди Париждаги «Биргаликда ўлим жазосига қарши» нодавлат ташкилоти вакили Жулия Бурбон Фернандес.