loader
Foto

Махачқалъалик фуқаро инстаграмдаги шаҳодат калимаси тасвирланган байроқ учун 1000 рубл жаримага тортилди

Расмий маълумотларга кўра, Махачқалъалик фуқаро шахсий аккаунтида ibn.aga.ad_dagistani номи билан инстаграмда «Туркистон ислом партияси» ҳаво ранг байроғини жойлаштирди. Судда Агаевнинг тушунтиришича, у байроқнинг шаҳодат калимаси (қўш имон гувоҳномаси) тасвирини шунчаки интернетдан юклаб олиб, бунинг “ноқонуний” эканлигини билмаган ҳолда аккаунтнинг фон тасвири сифатида жойлаштирган. Полиция у билан қизиқиб қолганидан кейин у расмни ўчириб ташлаган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.29-моддасида назарда тутилган санкциялар бирдан уч минг рублгача жарима ёки ўн беш кунгача ҳибсга олишни назарда тутади. Федерал судья Рашидхон Магомедов маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг пушаймонлигини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида тан олиб, Шахбан Агаевни минг рубл миқдорида жаримага тортди.

Эслатиб ўтамиз, Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати (Туркистон Ислом партияси) уйғур қуролли тузилмаси бўлиб, Шарқий Туркистонда, ҳозирги Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида мустақил шариат давлати барпо этиш тарафдори.

Ҳаракат 200 дан ортиқ террорчилик актлари учун масъул деб ҳисобланади. 2000-йиллар бошида у "Ал-Қоида"  ва Толибон билан иттифоқдошликда гумон қилинган, гарчи Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати вакиллари уларни инкор этса ҳам.

Қизиғи шундаки, ташкилот халқаро миқёсда террорчи сифатида тан олинган бўлса-да, Трамп маъмурияти ташкилотни ўтган йили АҚШ террорчилар рўйхатидан олиб ташлаган эди.