Франциянинг журналистика суриштируви билан шуғулланувчи ва айни пайтда тез-тез фитна назариялари ва миш-мишларга ишора қилувчи Faits&Documents нашри Франция президентининг рафиқаси Брижит Макрон аслида Жан-Мишель Тронье исмли туғма эркак бўлганлиги ҳақидаги маълумотни куздаёқ эълон қилган эди.
Ғийбат Эммануел Макроннинг мухолифлари томонидан фаол равишда кучайтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Брижит 68 ёшда, у эридан 24 ёш катта. Айтганча, 21 декабрь куни Эммануел Макрон 44 ёшга тўлди. Эр-хотиннинг умумий фарзанди йўқ ва Faits&Documents маълумотларига кўра, Брижитнинг биринчи никоҳидан учта фарзанди ўша вақтда у томонидан асраб олинган.
Дастлаб, Франция раҳбарининг рафиқаси ўтмиши ҳақидаги ғийбат тарқатувчиларни судга бермоқчи эмас эди, лекин у фикрини ўзгартирди ва энди ҳуқуқбузарларни жазоламоқчи.
Бу ҳақда кеча Франциянинг BFMTV телеканали Брижитнинг яқин атрофидаги информаторга таяниб хабар берди.
“Республика президентининг рафиқаси ёлғон нишонига айланган, уни эркак бўлиб туғилганликда айблашмоқда ва унинг исми «Жан-Мишель Тронье» бўлганлигини айтишмоқда. Якшанба куни кечқурун у ҳамроҳлари орқали сўнгги пайтларда уни трансфобик миш-мишлар таъқиб қилаётгани сабабли судга ариза бермоқчи эканлигини аниқлади. Буни Брижит Макронга яқин манба BFMTV телеканалига тасдиқлади.
Ўтган душанба куни Твиттерда пайдо бўлган ахборот оқимига кўра, Брижит Макрон «Жан-Мишель Тронье» сифатида туғилган (Тронье – унинг ҳақиқатдаги қизлик фамилияси).
Бу ёлғон ижтимоий тармоқларда ультра ўнг қанот вакиллари томонидан оммавий равишда тарқатилмоқда. Numerama рақамли янгиликлар сайти ахборот бюллетенининг “насабномаси”ни тузиб, у биринчи марта 29 сентябрь куни фитначиларга яқин бўлган Faits & Documents нашри саҳифаларида пайдо бўлганини таъкидлади”, дейилади BFMTV веб-сайтидаги мақолада.
У, Франция президенти, Брижитнинг ўтмишда эркак бўлганлигини қаердан ҳам билсин, деб ёзади ўз блогида Иля Валиев: «Жан-Мишель билан у жинсини ўзгартириб бўлганидан кейин, мактабда ўқитувчиликка бориб, у ерда чиройли йигитчани кўриб қолганида танишган.
… Брижитнинг ўзи тўсатдан баёнот берди – лекин у туғма аёл эканлиги ҳақида эмас. балки бу миш-мишлар «трансфоб» эканлиги, «трансгендерларни ҳақоратлаши» ҳақида гапирди. Ғалати баёнот, ваҳоланки, шунчаки у аёл эканлигини айтиш кифоя эди».
Айни пайтда кўплаб французлар генетик таҳлилни талаб қилмоқдалар. Шунингдек, юқори суд миш-мишлар қаердан келиб чиққанини, нима учун гўёки операция ўтказилган клиниканинг баъзи шифокорларининг шарҳлари борлигини аниқлаши ва агар бу ёлғон бўлса, энг юқори даражада рад этилиши талаб қилинмоқда
“Агар Франция президенти туғма аёлга эмас, балки трансгендерга уйланган бўлса, Франция буни ҳам бағрикенглик билан қабул қилиши керак. Бу Европа. Янги қадриятлар. Ва янги ахлоқ. Нега энди шундай бўлиши керак эмас?!”, - дея хулоса қилади Иля Валиев.