Намойишчилар бино ташқарисида ўтирган ҳолда иш ташлаш уюштиришди ва манбаларга кўра, баъзи намойишчилар бир неча соат давомида бинога киришга муваффақ бўлишган, шундан кейин уларни ташқарига олиб чиқишган.
Судан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, якшанба кунга тўқнашувлар давомида камида 123 киши жароҳат олган.
Намойишчилар 25-октябрдаги давлат тўнтаришига раҳбарлик қилган амалдаги ҳарбий етакчи, генерал Абдул-Фаттоҳ ал-Бурхонга: “Халқ Бурхоннинг қулашини хоҳлайди”, деб ҳайқирди.
Намойишлар, шунингдек, президент Умар ал-Баширнинг ағдарилишига олиб келган халқ қўзғолонига сабаб бўлган ҳукмрон партия биноси ёқиб юборилганининг уч йиллигини ҳам нишонлади.
Сарой кўчаларида ва унинг атрофида полиция ва намойишчилар ўртасида қатор муштлашувлар бўлиб ўтди.
Якшанба куни эрталаб хавфсизлик кучларининг киритилиши, Хартумдаги кўприклар ва йирик йўлларнинг ёпилиши, фаоллар ва қаршилик қўмиталари аъзоларининг кенг қамровли ҳибсга олиниши каби жадал хавфсизлик чоралари кўрилган.
Эътиборлиси, баъзи ҳарбийлар намойишчиларга баррикадалар, шунингдек, биродарлашган Хартум ва Омдурман шаҳарларини боғловчи кўприкларни очиш орқали ёрдам берган, дейди гувоҳлар.
Қаршилик қўмиталари армия ёки давлат тўнтаришидан кейин уй қамоғида бўлган, лекин 21 ноябрда қайта тикланган Бош вазир Абдулла Ҳамдок билан ҳар қандай муросага қарши.
Намойишчиларнинг айтишича, улар ҳозирги ҳукуматни ағдариш учун турли хил тактикаларни қўллашда давом этишади.
“Биз армия билан ҳамкорлик бўлмайди, муроса ва музокаралар бўлмайди, шунинг учун биз ҳарбийларнинг ҳукмронлигига абадий қаршилик кўрсатамиз, деган аниқ ва радикал шиорларни илгари сурдик”, — дея норозилик намойиши етакчиларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтиради МEE.
Кўплаб намойишчилар мамлакатнинг турли бурчакларидан, жумладан, Судан марказидаги Гезира ва Сеннар вилоятлари, ғарбдаги Эл-Обейда ва Атбара шаҳридан Хартумга етиб бориш учун юзлаб километр йўл босиб ўтди.
Қаршилик қўмиталари ҳарбий ҳукмронлик тугагунига қадар сарой атрофида ўтирган ҳолда иш ташлашни давом эттиришини билдирган.
Суверен Кенгаш манбаларининг айтишича, ҳукумат инқироздан чиқиш йўли сифатида 2023 йилга белгиланган сайловларгача, келаси йил муддатидан олдин сайловлар ўтказишни кўриб чиқмоқда.
Хамдок шанба куни қилган баёнотида Судандаги инқилоб “катта муваффақиятсизликка” дуч келаётгани ва барча томонларнинг қайсарлиги мамлакат бирлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётганини айтди.
“Бугун биз мамлакат хавфсизлиги, бирлиги ва барқарорлигига таҳдид соладиган, на миллат ва на инқилоб қолмайдиган ҳандаққа қайтиш бошланишидан огоҳлантирувчи инқилобимиз йўлида жиддий тўсиқларга дуч келдик“ - деди Ҳамдок.