loader
Foto

«Толибон» «саёҳатчи хотин-қизлар тўғрисида» қонун қабул қилди

Узоқ сафар деганда 72 км ва ундан узоқ масофа назарда тутилади. Бунинг учун аёлларга эркак жинсидаги қариндошининг ҳамроҳлик қилиши талаб этилади.

Шунингдек, ҳайдовчиларга ҳижобсиз аёлларни машинасида олиб юриш тақиқланади. Бундан ташқари, ҳукумат автомобиль эгаларига машина салонида мусиқа тинглашни ҳам тақиқлади. Бу янгиликни амалдорлар хотин-қизларнинг фаровонлиги ва улар учун қулай шароитлар яратиш билан изоҳламоқда.

Шу билан бирга, ҳокимият маст ҳолда ҳайдаш учун жавобгарликни кучайтирди. Бунгача Афғонистонда ҳокимият тепасидаги «Толибон» хотин-кизларни ўз хоҳишига қарши турмушга беришни тақиқлаган. Аёлларга вафот этган қариндошлар мулкининг бир қисмини мерос қилиб олиш ҳуқуқи ҳам берилди.