loader
Foto

Дубайда Қуръонни ёд олган маҳбуслар қамоқ муддати 20 йилга қисқартирилади

Рўйхатда келтирилган 124 кишидан 115 нафари Қуръоннинг ўзлари ёд олган қисмлари ёки боблари сонига қараб қамоқда бўлиш муддатини қисқартиришга муваффақ бўлган.

“Етти маҳбуснинг қамоқ муддати 20 йилга, тўрт нафар маҳбусники эса 15 йилга қисқартирилди”, деди ахлоқ тузатиш муассасаси ва Қуръон ёд олиш марказларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган қамоқхона ходимларидан бири Муҳаммад Ал Ҳаммади.

Унга кўра, яна саккиз нафар маҳбуснинг жазо муддати 10 йилга, 20 нафариники беш йилга, 35 нафарининг жазоси бир йилга, 41 нафарининг эса олти ойга қисқартирилганини қўшимча қилди.

«Дубайдаги жазо ва ахлоқ тузатиш муассасалари учун 17 йил аввал бошланган Қуръон ёд олиш дастури маҳбусларга ҳаммасини бошидан бошлаш, яхши фуқаро бўлиш, ўзини яхши тутиш ва қамоқхона пайтида ва ундан кейин вақтдан унумли фойдаланиш учун қимматли имконият берди» - деди Ал Ҳаммади.