loader
Foto

Шоҳ юриши: Ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

2021 йилги Рапид бўйича очиқ чемпионат финал кунининг биринчи даврасида Карлсен ярим очко олдинда бўлиб, бу Абдусатторовга пешқадамликни қўлга киритиш имкониятини берди. Уларнинг ўйини жуда ҳаяжонли бўлди, жаҳон чемпиони яна бир бор ўзининг ажойиб якуний техникасини намойиш этди, аммо 81-ҳаракатдаги нотўғри режа унга қимматга тушди.

Классик, тезкор ва блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпиони устидан ажойиб ғалабага эришганига қарамай, Абдусатторов хотиржамлик, камтарлик ва концентрацияни сақлаб қолди – бу хислатлар ҳиндистонлик шахматчи Гукеш Доммаража билан ўйнаши учун жуда зарур эди. Уларнинг ўйин партияси том маънода ақлдан оздирадиган даражада бўлди, ҳар икки шахматчи учун ҳам ғалаба қозониш имкониятлари бўлган, аммо Абдусатторов энг ёмон натижанинг олдини олди ва дурангга эришди.

9,5/13 очко тўплаб, Абдусатторов блиц-тай-брейкда Непомнящийга қарши ўйнайдиган бўлди. Россиялик гроссмейстер қисқа вақт ичида иккинчи марта жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб борди, аммо ғалаба қозона олмади.

Қораларда ўйнаган Абдусатторов ёмонроқ позицияда қолганига қарамай, дуранг натижани “ўғирлаш”га муваффақ бўлди. Иккинчи ўйинда ўзбекистонлик гроссмейстер оқлар билан ўйнаган бўлса-да, имкониятдан унумли фойдаланди ва узоқ вақт кутилган ғалабага эришди.

Нуфузли Worldchess нашрининг хабар қилишича, Нодирбек Абдусатторов, албатта, қизиқарли турнир ўтказди, дунёнинг энг кучли ўйинчиларини мағлуб этди ва Карлсенни «тахт»дан ағдарди, ҳеч бўлмаганда, тезкор шахмат бўйича чемпионатда! Биз уни бу ғалаба билан табриклаймиз!

Хўш, чемпион ҳақида бир оз маълумот. Нодирбек Абдусатторов 2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тўққиз ёшида у гроссмейстерларни мағлуб этиб, классик вақт бўйича ўйинларда гроссмейстерни мағлуб этган энг ёш ўйинчилардан бирига айланди. 2017 йил 29 октябрда 13 ёш 1 ой 11 кунлигида унинг ўзи шахмат бўйича гроссмейстер бўлди. Ундан олдин фақат битта Сергей Каржакин эрта ёшда гроссмейстер бўлишга муваффақ бўлган. 2021 йил январ ҳолатига кўра, Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихидаги энг ёш бешинчи гроссмейстер ҳисобланади.