loader
Foto

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам исми Европа пойтахтида энг машҳур исм бўлди

Бу исм 18430 кишига қўйилган. Бу ҳақида мамлакат статистика агентлиги Statbelҳисоботида айтилади. Муҳаммаддан кейин Жан исми келади. Брюсселда олти мингга яқин рўйхатга олинган. 2018 йилда Муҳаммад исми Австрия пойтахти Венада янги туғилган чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар орасида учинчи ўринни эгаллади. Исмнинг барча имлолари ҳисобга олинганлиги кўрсатилган - Мухамед, Мухаммет, Мохамад, Муҳаммад ва Мухаммед. Брюсселда энг кенг тарқалган аёл исмлари - Мария (10 486), Мари (7 550), Фотима (6 155), Анна (4 333) ва Сара (3 701).