loader
Foto

Сўнгги етти йил Ер тарихидаги энг иссиқ йиллар бўлди

Eвропа Иттифоқининг ЕС Copernicus Climate Change Service лойиҳасига кўра, атмосферадаги иссиқхона газлари концентрацияси 2021 йил давомида ўсишда давом этди, карбонат ангидрид ва метаннинг глобал даражаси рекорд даражага етди.

Дунё бўйлаб ўрмон ёнғинлари натижасида чиқарилган карбонат ангидрид гази миқдори 2020 йилда 1750 мегатоннага нисбатан 1850 мегатоннани ташкил этди, бу кўрсаткичга Сибирдаги ўрмон ёнғинлари катта ҳисса қўшди.

Анадолу маълумотларига кўра, 2021 йилда ўртача йиллик ҳарорат 1850-1900 йиллардаги саноатдан олдинги даражадан 1,1-1,2 даража юқори бўлган. 2015, 2018 ва 2021 йиллар охирги етти йил ичида айниқса иссиқ бўлди.

2021 йилнинг ёз мавсуми Европа ва Ўрта ер денгизи минтақасид кучли иссиқ ва Марказий Европада сув тошқинлари билан ёдда қолди.