Досанов Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алиянинг эри.
Шу билан бирга, Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариғанинг турмуш ўртоғи бўлган “КазТрансГаз” бошқаруви раиси Қайрат Шарипбоев ишдан бўшатилиши ҳақида маълум бўлди. КазТАГ хабарига кўра, Досанов ва Шарипбоевни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарор директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган.
Назарбоевнинг ғойиб бўлиши турли мамлакатлар президентларининг ўлими қандай яширинганини эслашга мажбур қилди.
Ўтган ҳафтада биринчи президентнинг ўртанча қизи Динара ва унинг Халқ банкини назорат қилаётган турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев норозилик намойишлари остида энг йирик банклар акцияларининг қулаши туфайли жами 200 миллион доллар йўқотгани маълум бўлди.