loader
Foto

Covid – хитойлик ва америкалик ҳарбийларнинг махфий ишланмасими?

COVID-19 аллақачон 5,4 миллиондан ортиқ кишиниг ўлимига сабаб бўлди. Аммо бу ҳали бошланиши: пандемия етказган зарарлар орасида семириш, ишсизлик, қашшоқлик, депрессия, ичкиликбозлик, қотиллик, оиладаги зўравонлик, ажралиш ва ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда. Бугунги кунда Омикрон штамми рекорд даражадаги коронавирус инфекциясини келтириб чиқараётган ва бутун дунё бўйлаб иқтисодларни бузаётган бир пайтда, пандемия чарчоқлари пандемик ҳолдан тойишга айланмоқда.

Бугунги кунда COVID-19 ни йўқ қилиш имкониятимиз тобора заифлашиб бормоқда. Аммо бу вирус билан қандай яшашимиз мумкинлигини тушунишга уриниб, бизни бу ҳолатга олиб келган нотўғри қадамларни (тасодифий ёки йўқ) номлашимиз керак. Бу эса, биринчи навбатда, Хитойга танқидий қарашимиз кераклигини англатади.

Маълумки, ХХР раиси Си Цзинпин режими Ухан шаҳрида янги, ўлимга олиб келадиган коронавирус ҳақидаги биринчи хабарларни цензура қилган. Ва у ушбу вируснинг одамдан одамга юқиши ҳақидаги далилларни яширди, бу касалликнинг маҳаллий тарқалишини глобал фалокатга айлантиришга имкон берди. Ҳозирча, COVID-19 табиатда ёки лабораториядан, хусусан, Ухани вирусология институтидан (қисқача УВИ) сизиб чиқиши натижасидами - қаердан келганига аниқлик киритилмаган.

Бу масалада Хитой шаффофликни эмас, фактларни яшириш тактикасини танлади. Си Цзинпин режими COVID-19 нинг келиб чиқиши бўйича мустақил илмий тадқиқот ўтказилишига тўсқинлик қилиб, бундай текширув “терроризм”га тенг бўлишини таъкидлади. Австралия Хитойнинг дастлабки авж олиш давридаги ҳаракатларини кўриб чиқишга чақирганда, Си Цзинпин ҳукумати мамлакатни бир қатор норасмий санкциялар билан жазолади.

Хитойга ўзининг ёмон хатти-ҳаракатларини яширишга ёрдам беришди. Пандемия бошланишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус шунчаки Хитой ҳукуматининг асосий хабарларини такрорлади ва унинг авж олиш давридаги ҳаракатларини мақтади. ЖССТ Хитойнинг даъволарини текшириш ўрнига уларни бутун дунёга тарқатди.

Бироқ, глобал тиббиёт раҳбариятининг бу муваффақиятсизлигини қоралаш ўрнига, Франция ва Германия Тедросни ЖССТ бошчилигида иккинчи муддатга номзод қилиб кўрсатишни ташкил қилишди ва Америка рақобатчи номзодни кўрсатмасликка қарор қилди. Рақобатсиз қолган чиққан Тедрос энди бу жуда муҳим ташкилотни яна беш йил давомида бошқаради.

Бундан ташқари, Ғарб Хитойга жамоатчилик эътиборини вируснинг лабораториядан сизиб чиқиш гипотезасидан чалғитишга ёрдам берди. Гап Ғарбда лабораториялар супервирусларни яратиш бўйича тадқиқотлар билан шуғулланишида ҳам эмас. Ғарб ҳукуматлари французлар томонидан ишлаб чиқилган ва АҚШ томонидан молиялаштирилган тадқиқотлар олиб борган Ухани вирусология институти (УВИ) билан боғланган. АҚШ Миллий Соғлиқни сақлаш институтлари ва USAID УВИ олимлари билан ҳамкорликда кўршапалаклар коронавирусларини ўрганувчи EcoHealth Alliance гуруҳига грантлар ажратди.

АҚШ ҳукумати ҳали ҳам УВИ лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмини тўлиқ ошкор этмади ва унинг бўлимлари нима учун Хитой армияси билан боғлиқ бўлган муассасада тадқиқотни молиялаштирганини тушунтирмади. Давлат департаментининг 2021 йил январ ойида эълон қилинган ҳужжатида айтилишича, Қўшма Штатлар "бизнинг тадқиқот маблағимиз Хитойнинг УВИдаги яширин ҳарбий лойиҳаларига йўналтирилганлигини текшириш ҳуқуқи ва бурчидир". Лекин нима учун биринчи навбатда бундай хавф мақбул эди?

Лабораториядан сизиб чиқиш тахмини бўйича манфаатлар тўқнашуви COVID-19 нинг келиб чиқиши ҳақидаги дастлабки мунозараларнинг нотўғри кўрсатилишига олиб келди. Бунга мисол сифатида «Lancet» журналида 2020 йил февраль ойида нашр этилган ва бир гуруҳ вирусологлар томонидан имзоланган хатни келтириш мумкин. Мактубда "Ковиднинг келиб чиқиши табиий эмас" деб даъво қилганлар "қатъий қораланган". Сигнал жуда аниқ эди: лабораториядан сизиб чикиш назариясини ҳар қандай ишончли деб ҳисоблаш илмий асосга тўғри келмайди.

Кейинчалик маълум бўлишича, бу хатни EcoHealth Alliance президенти олдиндан уюштирган ва ёзган. Аммо манфаатлар тўқнашуви маълум бўлганида, жуда кеч эди. АҚШнинг асосий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий медиа гигантлари лабораториядан сизиб чиқиш гипотезасини асоссиз фитна назарияси сифатида рад этишди ҳамда Facebook, Instagram ва Twitter лаборатория ҳодисаси ҳақидаги хабарларни цензура қилди.

Лабораториядан сизиб чикиш гипотезаси ўзининг афзалликларига эга эди ва бу бошиданоқ аниқ бўлиши керак эди. 2004 йилда Пекинда SARS (Оғир ўткир респиратор синдром) эпидемияси ана шундай сизиб чикиш натижаси эди. Бироқ, бундай имконият ҳақидаги ҳалол муҳокама 2021-йилнинг майигача, АҚШ президенти Джо Байден лаборатория ҳодисаси АҚШ разведкаси пандемиянинг келиб чиқишини 90 кунлик ўрганишда диққат марказида бўладиган “икки ишонарли сценарийдан” бири эканлигини эълон қилган пайтгача тўхтатилди.

Шу пайтгача Хитой расмийларида мумкин бўлган изларни яшириш учун кўп вақт бор эди. Агар сиз бунга уларнинг ушбу терговда ҳамкорлик қилишни истамаслигини қўшсангиз, у ҳеч қандай якуний хулосага кела олмаганлиги ажабланарли эмас.

Айни пайтда, амалга оширилган ишлар Байденни Хитойга босимни юмшатишга ишонтириш учун етарли бўлиб туюлди. "Дунё бўйлаб жуда кўп оғриқ ва ўлимга сабаб бўлган ушбу эпидемиянинг келиб чиқишини аниқлаш учун ҳамма нарсани қилишга" ваъда берганига қарамай, Байден разведка текширувини янгиламасликни афзал кўрди ва шундан бери пандемиянинг келиб чиқиши ҳақида ҳар қандай эслатишдан қочди.

Ўтган сентябр ойида Си Хитойнинг ҳалокатли патогенлар билан ишлайдиган лабораториялари қаттиқроқ назорат остида бўлишини эълон қилди, аммо у лабораториядан коронавирус тарқалиб кетган бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай тахминни рад этишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Хитой пандемиядан фойда кўрмоқда, айни пайтда унинг экспорти тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бу давлат ҳозирги инқироздан фойдаланиб, ўзининг геосиёсий манфаатларини, жумладан, Шарқий Осиёдан Ҳимолайгача бўлган ҳудудий тажовузни кучайтирди.

Бироқ, ҳисоб-китоб вақти ҳали келиши мумкин. Бугунги кунда америкаликларнинг деярли тўртдан уч қисми COVID-19 пандемияси УВИдан сизиб чиқишнинг натижаси бўлганини "эҳтимол" деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Хитойнинг неоимпериалистик амбициялари яққол намоён бўлмоқда, шунинг учун ҳам кўплаб ривожланган мамлакатларда Хитойга нисбатан салбий муносабат даражаси рекорд даражага етди. Агар жаҳон етакчиларига пандемиянинг келиб чиқиши бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказиш учун мандат керак бўлса, уларда бор дейиш мумкин.

Бу Хитойда юзага келган биринчи пандемия эмас. 2003 йилда SARS, 1957 йилда Осиё гриппи, 1968 йилда Гонконг гриппи, 1977 йилда рус гриппи унинг маҳсулоти эди. Агар дунё Хитойга жавобгарликдан қочишга имкон берса, ҳозирги пандемия охиргиси бўлмайди.

Брама Челлани - Сиёсий тадқиқотлар марказининг (Нью-Деҳли) стратегик тадқиқотлар профессори, Роберт Бош академиясининг (Берлин) илмий ходими ва “Сув, тинчлик ва уруш: глобал сув инқирозига қандай қарши туриш керак” (Rowman & Littlefield Publishers нашри, 2013) китобининг муаллифи.

Манба: www.project-syndicate.org