Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг сўзга чиққан Эрдўған, Афғонистонга 700 тонна озиқ-овқат, кийим-кечак, тиббий ва тез ёрдам юклари бўлган поезднинг Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) координациясида 10 нодавлат ноҳукумат ташкилоти (ННТ) кўмагида жўнатилишини айтди.
Афғонистоннинг ҳозирги аҳволи дунёдаги энг тез ўсиб бораётган гуманитар инқирозлардан бири сифатида тасвирланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (УКГВ) маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакат аҳолисининг ярми ўткир очликдан азият чекмоқда, 9 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетган, миллионлаб болалар мактабга бормаяпти.
Ўтган ҳафта БМТ ва унинг ҳамкорлари 2022 йилда Афғонистонда инсонпарварлик фалокатининг олдини олиш учун 4,4 миллиард доллар ажратиш ҳақида даъват қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Антонио Гутерриш миллионлаб афғонлар ўлим ёқасида эканлигидан огоҳлантирди ва халқаро ҳамжамиятни Афғонистоннинг музлатилган активларини озод қилишга ва банк тизимини қайта ишга туширишга чақирди.
Эрдўған Туркиядаги иқтисодий вазиятга ҳам изоҳ бериб, келаси йили мамлакатнинг “бутунлай бошқа манзараси” бўлишини айтди. У кучли келажак учун мақсадларга эришишда давом этишга ваъда берди.