АҚШ президенти Джо Байден Сурияда ИШИЛ террорчи ташкилот етакчиси Абу Иброҳим ал Ҳошимий ал Куреиши йўқ қилинганини эълон қилди.
Оқ уй раҳбари 3 февралга ўтар кечаси Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида "муваффақиятли операция" ўтказилганини айтди.
"Операциядан мақсад америка халқи ва АҚШ иттифоқчиларини ҳимоя қилиш, глобал хавфсизликка ҳисса қўшиш эди. АҚШ ҳарбийларининг тажрибаси ва жасорати туфайли биз ИШИД раҳбарини йўқ қилдик", - дея изоҳ берди Байден.
Америка раҳбари бу борада батафсил хабар билан чиқишга ваъда берди.
Айни пайтда, Сурия Миллий хавфсизлик Кенгашидаги манбалар қўлга олинган вақтда террорчи ўзини ва оила аъзоларини ўлдириш учун портловчи қурилмани портлатганини маълум қилган.
Идлибдаги маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, америкаликларнинг операцияси натижасида 13 киши, жумладан, 6 бола ва 4 аёл ҳалок бўлган.