loader
Foto

Россия ҳеч кимга биринчи бўлиб ҳужум қилмаган эмиш

“Биз ақл-ҳушни жойига қўйишга, ўзингизга савол беришга чақирамиз: Россиянинг кимгадир ҳужум қилишидан нима фойда? Тарихни эслашга чақирамиз, лекин, айтиш жиозки, Ғарбда тарих билан, яқинда кўрганимиздек, ҳаммаси яхши эмас. Аммо шуни эслатиб ўтамизки, Россия ўз тарихи давомида ҳеч қачон ҳеч кимга ҳужум қилмаган. Кўп урушлардан омон қолган Россия Европада умуман, ҳатто “уруш” сўзини талаффуз қилишни хоҳлаши мумкин бўлган охирги давлатдир”, деди Песков “Россия-1” телеканалида.

Ўтган йилнинг кузида Ғарб ОАВлари Россиянинг Украина чегаралари яқинида ҳарбий кучларини кучайтириши ва Украинага бостириб кириш режалари ҳақида материаллар чоп эта бошлади. 12 февраль куни АҚШ президенти Джо Байден Ғарбдаги иттифоқчиларига Россия гўёки 16 февраль куни Украинага ҳужум қилиш ниятида эканини айтди, деб ёзди Politico  АҚШ расмийларига таяниб.

Бу каби нашрларга жавобан Москва ўз хоҳишига кўра фақат ўз ҳудудида машғулотлар ўтказаётгани ва қўшинларни ҳаракатлантираётгани ҳақида бир неча бор таъкидлаган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Кремль Украина билан уруш ғоясининг ўзи қабул қилиниши мумкин эмаслигини ва мамлакат ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини таъкидлади. Дмитрий Песков аввалроқ Россиянинг Украинага Ғарбда бостириб кириши контекстидаги баёнотлар “кўзга кўринмас истерия, бу, албатта, ҳеч нарсага асосланмагани” ҳақида хабар берган эди.