loader
Foto

Макка ва Мадина орасидаги поездларни аёллар бошқаради

Номзодларга қўйиладиган талабларни ошириш орқали Испаниянинг Renfe транспорт компанияси лавозимга даъвогарлар сонини икки баробарга қисқартиришга муваффақ бўлди. Хусусан, асосий талабларга олий маълумот ва юқори даражадаги инглиз тили қўшилди. Абитуриентлар билан суҳбатлар март ойининг ўрталаригача давом этади.

Иш берувчининг режасига кўра, мусулмонлар муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларини боғловчи поездларни аёл машинистлар бошқаради.

Испаниялик компания ўз сафига эркакларни ҳа жалб қилмоқда. Аммо улар учун кўпроқ имкониятлар мавжуд. Ҳозирда корхонада 80 нафар машинист ишлайди, яна 50 нафари тайёрланмоқда.

Яқин-яқингача қироллик аёллари асосан тиббиёт ва таълим соҳаларида ишлаган бўлса, мамлакат расмийлари аёлларнинг мартаба имкониятларини босқичма-босқич кенгайтириб, уларга янги касбларни ўрганиш, янги соҳаларда ишлаш имкониятини бермоқда.

Ушбу сиёсат туфайли 2018-йилдан буён Саудия Арабистони фуқаролари бўлган ишлайдиган аёллар сони икки баравар кўпайди ва мамлакат умумий ишчи кучининг 33 фоизини ташкил этди, деб ёзади Arab News.