loader
Foto

Европа Иттифоқи Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олишига жавоб тайёрлаяпти

«Агар аннексия рўй берса, албатта санкциялар бўлади, - деди Боррель. – Агар тан олиш бўлса, мен санкцияларни стол устига қўяман, қарорни эса министрлар қабул қилади».

Европа Иттифоқининг бош дипломати ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашувидан сўнг сўзлади. Улар Россия икки ҳудуд мустақиллигини тан олмаслиги ва Минск келишувларига риоя қилишига умид билдирди. Хусусан, Эстония ТИВ ЛХР ва ДХРни тан олиш тўғрисидаги қарор “халқаро ҳуқуқни, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўпол равишда бузиш” бўлишини айтди. Европа Иттифоқи Россия президентининг қарорига имкон қадар тезроқ тўлиқроқ жавоб бериш ниятида.