Сўнгги йилларда биз куролли кучларни сифат жиҳатидан модернизация қилиш борасида кўп ишлар қилдик. <…> Жанговар навбатчиликка «дунёда тенги йўқ» қурол етказиб берилди. Истиқболли қурол-яроғ тизимларини, жумладан, гипертовушли ва янги физик тамойилларга асосланган қурол тизимларини янада ривожлантирамиз, сунъий интеллект элементлари ва илғор рақамли технологиялар қўллашни кенгайтиришни давом эттирамиз. Бундай комплекслар — ҳақиқатда келажак қуроли бўлиб, қуролли кучларимиз салоҳиятини бир неча баравар оширади.
Путиннинг таъкидлашича, «мураккаб» халқаро вазият шаклланяпти. Асосий қийинчиликлар орасида у «қуролларни назорат қилиш тизимининг бўшашиши» ва «НАТО блокининг ҳарбий фаоллиги»ни айтди.
Россия Президенти ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклайди. 2019 ва 2020 йилларда у аллақачон Россияда дунёда ўхшаш бўлмаган қуроллар борлигини айтди.
21 феврал куни Владимир Путин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олган фармонларни имзолади ва Россия қуролли кучларига у ерда "тинчликпарварлик функцияларини" бажаришни буюрди. 22 феврал куни Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши ДХР ва ЛХР билан дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди. Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия бунга санкциялар билан муносабат билдирди.