loader
Foto

Ворзелни ўққа тутиш пайтида рус ҳарбийлари 50 нафар бола бўлган болалар уйига зарба берди

Ҳарбий ҳаракатлар пайтида Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари, эҳтимол, «Град» тизимларининг парчаларини Киев вилояти, Ворзел шаҳрида 50 бола бўлган болалар уйи биноларидан бирига тушишига йўл қўйган, - деб ёзади Венедиктова.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида жабрланганлар бўлмаган, чунки снаряд парчалари тушган вақтда болалар ва меҳрибонлик уйи ходимлари бошқа биноларда бўлишган.

“Ҳозир меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари эвакуация қилинмаган, меҳрибонлик уйи ҳудудида бомбадан пана қилиш жойи ёки ертўла йўқ. Прокуратуранинг аралашуви туфайли уларни эвакуация қилиш чоралари кўрилмоқда”, — деди Венедиктова.



Қўшимча

Суми вилояти, Охтиркада ҳам «ураган»дан ўқ отиш натиасида болаллар боғчаси зарар кўрди.

Манба: УНН